АсосийJinoyat

ДЕНОВЛИК ФЕРМЕР ФИРИБГАР ЭКАН

'ДЕНОВЛИК ФЕРМЕР ФИРИБГАР ЭКАН'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги Сурхон-Диёр маҳалласида истиқомат қилувчи фермер М.К. фермер хўжалиги ер майдонида ноқонуний қурилган уй-жойларни хусусийлаштириш баҳонасида икки маҳалладошини лақиллатди, деб ёзади ЎзА.

2017 йил ноябрь ойида фермер шу мақсадда улардан уч минг доллар олади. Кейинчалик фуқаролардан бирига минг долларни қайтариб берган фермер бошқасининг икки минг долларини сарфлаб юборади.

Тергов-суриштирув ишлари давомида фермер ер майдонидан қонунга зид равишда уй-жой қурган икки маҳалладошидан кадастр ҳужжатларини тайёрлаш учун, дея шу йил февраль ойида ҳам пул олгани маълум бўлди.

Сурхондарё вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, якунланаётган йил воҳада фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 70 тага камайиб, 315 тани ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар