АсосийDunyo

ҲИНДИСТОННИНГ “TRAVELXP” ТЕЛЕКАНАЛИ ЎЗБЕКИСТОН ҲАҚИДАГИ ФИЛЬМНИ СУРАТГА ОЛДИ

'ҲИНДИСТОННИНГ “TRAVELXP” ТЕЛЕКАНАЛИ ЎЗБЕКИСТОН ҲАҚИДАГИ ФИЛЬМНИ СУРАТГА ОЛДИ'ning rasmi

Хорижий давлатларда миллий туристик брендни оммалаштириш мақсадида Давлат туризм қўмитаси Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда «Travelxp» телеканалининг суратга олиш гуруҳини Ўзбекистонга таклиф этди, деб хабар берди Uzdaily.uz нашри.

Фильмни суратга олишдан мақсад Ўзбекистоннинг туристик потенциалини намойиш қилиш бўлди. Мазкур фильм 2018 йилдан бошлаб телеканалда эфирга узатилади. Беш кишидан иборат ижодий гуруҳ 2017 йилнинг 12 декабридан то 23 декабрига қадар Ўзбекистонда бўлишди. Сценарийга мувофиқ суратга олиш ишлари Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари – телеминорада, Мустақиллик майдонида, метрополитен, темирйўл вокзалида, Тошкент вилоятида (Чорвоқ, Чимёнда), Самарқанд, Шаҳрисабз, Бухоро ва Хива шаҳарларида бўлиб ўтди.

«Travelxp» хусусий телеканал бўлиб, унга 2011 йилда асос солинган. У туристик тематикага ихтисослашган. Телеканал кўрсатувлари йўлдош ва кабель каналлари орқали Ҳиндистонда, хорижий давлатларда намойиш этилади. Барча кўрсатувлар бир неча – ҳиндий, инглиз, тамил, бенгал, тай, испан, немис, француз, япон, рус, араб, форс ва хитой тилларида эфирга узатилади.

    Бошқа янгиликлар