Британиянинг Skytrax компанияси талқини бўйича “Тошкент” халқаро аэропорти Россия ва МДҲнинг энг яхши аэропортлари ўнталигидан жой олди.
Ушбу рейтингда “Тошкент” тўққизинчи поғонадан ўрин эгаллади, дея хабар беради UzDaily.uz нашри. Ушбу рейтингда Тошкент аэропортини Домодедово, Шереметьево, “Казань”, Внуково (Россия), Остона ва Олмота (Қозоғистон), Минск миллий аэропорти (Беларусь) ва Бокудаги Гейдар Алиев номидаги (Озарбайжон) аэропортлари ортда қолдирди.
Skytrax хусусий консалтинг компанияси авиакомпания ва аэропортлар хизматлари сифатини ўрганишга ихтисослаштирилган.
Skytrax World Airport Awards аэропортларнинг ўзида ўтказилган сўровномалар асосида ўтказилади. Респондентлар 39 та йўналиш бўйича у ёки бу аэропортга баҳо беришади.
Бу йил йўловчилар ўртасидаги сўровнома дунёнинг 410 аэропортида 12 млн киши ўртасида ўтказилди.





