28.12.2017 12:10
БИР НЕЧА ОЙДАН СЎНГ ТОШКЕНТДАН ИССИҚКЎЛГАЧА ТЕМИРЙЎЛ ЙЎНАЛИШИ ИШГА ТУШАДИ

Келишувга кўра, ушбу қатнов ҳафтада бир марта амалга оширилади.
23 декабрдан бошлаб «Эйр Манас» авиакомпанияси ҳафтада икки марта Бишкек – Тошкент, Ўш – Тошкент рейсини йўлга қўйди.
25 декабрь куни Қирғизистон делегацияси Тошкентда бўлиб Ўзбекистон томони билан Ўш-Қўқон, Ўш-Андижон, Ўш-Фарғона, Жалолобод-Қизилқия йўналишларини очиш масаласини муҳокама қилган.
“Мазкур қарорлар Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида келишилган”, деган Қирғизистон ҳукумати вакили.





