АсосийDunyo

Чилида юз берган кучли зилзила 5 кишининг умрига зомин бўлди (ВИДЕО)

Зилзила сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 18:46 да (4:46 Тошкент вақти) юз берган. Кучли табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишига етганлиги ҳақида мамлакат ички ишлар вазири Родриго Пеньяилильо хабар берди.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳалок бўлганларнинг 4 нафари эркак ва бир аёл бўлган. Улардан  икки нафари юрак ҳуружи, қолган 3 нафари эса бино бўлаклари қулаши оқибатида ҳалок бўлган.

 Чили сейсмологик миллий маркази берган маълумотларга кўра, зилзила кучи магнитуда бўйича 8,2 баллни ташкил қилган. 

Соҳилларда тўлқинлар 2 метр баландликкача кўтарилган. Чили ва Перу мамлакатлари соҳил атрофидаги аҳолини эвакуация қилишмоқда.  

Чили ички ишлар вазирлигининг хабар қилишича, ушбу ҳолат оқибатида Икике шаҳридаги аёллар қамоқхонасининг биноси бузилиши 300 нафар маҳбуснинг қочишига олиб келган. Ҳозирча уларнинг 16 нафари қўлга олинди. 

Зилзила эпимаркази Чилининг Икике шаҳридан 83 км шимолий-ғарбда Тинч океанида бўлган. Икике шаҳри аҳолиси 220 минг кишини ташкил қилади.   

 

    Бошқа янгиликлар