1

Диққат, экранда - "Бегона"!

ШОУ-БИЗНЕС 02.04.2014, 11:26
Диққат, экранда - "Бегона"!

Турмушнинг кўп сўқмоғи, тўғри гапнинг тўқмоғи. Ростгўйлиги боис ўз амакисини қаматган, яқинларига бегона бўлган беғубор болакайнинг бошига тушган изтироблар “Бегона” фильмида акс этади.

Мазкур таълим-тарбиявий аҳамиятга эга фильм ҳамма ёшдагилар учун бирдай мос келади. Фильм таниқли шоир ва ёзувчи, журналист Ғолиб Абдусаломовнинг шу номли ҳикояси асосида "IQtidor-film" студияси томонидан суратга олинган. Сценарий муаллифи Низомиддин Мўминов. Режиссёр Олим Сулаймонов. Бош тасвирчи Иззат Қаландаров. Бош продюсер, ғоя муаллифи ва бадиий раҳбар Раҳимбой Жуманиёзов.

Фильм тақдимоти 11 апрел куни “Алишер Навоий” номли киносаройда бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1