1

ЎЗБЕКИСТОН ВА ТУРКМАНИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛАРИНИНГ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ МУЛОҚОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

СИЁСАТ 30.12.2017, 21:09
ЎЗБЕКИСТОН ВА ТУРКМАНИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛАРИНИНГ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ МУЛОҚОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бугун, 30 декабр куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президентини кириб келаётган Янги йил билан самимий табриклаб, қардош туркман ҳалқига тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик тилади.

Туркманистон раҳбари ҳам кўпмиллатли қардош Ўзбекистон халқини яқинлашиб келаётган байрам муносабати билан чин дилдан муборакбод этиб, тараққиёт ва фаровонлик тилади.

Президентлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш, аввало, савдо-иқтисодий соҳада янги лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш муҳимлигини алоҳида қайд этдилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1