ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИДАН ОЛИБ ҚОЧИЛГАН АВТОМОБИЛЬ ТОПИЛДИ

ЖИНОЯТ 02.01.2018, 12:58
ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИДАН ОЛИБ ҚОЧИЛГАН АВТОМОБИЛЬ ТОПИЛДИ

2017 йилнинг 29 декабрь куни соат тахминан 20:30 ларда Сирғали туманидаги хонадон ҳовлисида «ВАЗ-2106» русумли машина қаровсиз турганлиги ҳамда калити ўт олдириш жойида бўлганлигидан фойдаланиб, олиб қочилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида автомобиль Сирғали тумани, Қумариқ кўчасида топилган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, машинани олиб қочган шахснинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1