АсосийIqtisodiyot

1 ЯНВАРДАН БОШЛАБ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР УЧУН ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ТЎЛОВ НАРХИ КЎТАРИЛДИ

'1 ЯНВАРДАН БОШЛАБ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР УЧУН ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ТЎЛОВ НАРХИ  КЎТАРИЛДИ'ning rasmi

Ўзбекистонда 2018 йил 1 январдан тадбиркорлар фойдаланилган табиий газ учун тўловларни янги тартибдаги тарифларда амалга оширишади. Бу ҳада «Kun.uz» сайтида маълум қилинган.

Пиширилган ғишт, асфальт, цемент ишлаб чиқарувчи, гипс ва оҳактош қазиб олиб, қайта ишловчи, бетон ва темир-бетон ишлаб чиқарувчи корхоналар, иссиқхона ва иссиқхона-парник хўжаликлари, чинни ва фаянсдан буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, гипс-картон, йўлакбош ва керамика плиталари, брусчаткалар, керамик ва цемент-қум черепицалар, қуруқ қурилиш аралашмалари, шунингдек, қувур буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, муайян хизматлар кўрсатувчи ресторанлар, кафелар ва бошқа умумий овқатланиш объектлари (меҳмонхоналар ва уларга тегишли бўлган объектлар бундан мустасно)га табиий газ тўлови 1 куб.м учун 1000 сўм этиб белгиланди.

Маълумот учун, бунгача, 2017 йилнинг 15 июлидан эътиборан истеъмолчи ташкилотлар учун 1 куб.м табиий газ нархи 263,4 сўм эди. Шу тариқа, нархлар табиий газ учун қарийб 4 баравар ошмоқда.

    Бошқа янгиликлар