АсосийDunyo

Парвез Мушаррафга суиқасд уюштирилди

Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф кортежи ҳаракатланаётган кўприкда кучли портлаш юз берди. Ҳуқуқни мухофаза қилиш органларининг берган маълумотларига кўра, суиқасд ортида маҳаллий толибонларнинг қўли бор. Бу ҳақда Вести.ру нашри хабар бермоқда.

Нашрининг ёзишича, сиёсатчи жароҳатланмаган. Потрлаш айнан Мушаррафнинг шифохонадан шаҳар ташқарисидаги уйига кетаётган чоғда содир бўлган.

Ўтган ой Покистон ички ишлар вазирлигига Ал-Қоида ҳамда покистонлик толиблар томонидан собиқ президентга суиқасд тайёрланаётганилиги ҳақида хабар келган эди.  

Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Покистон собиқ раҳбари Парвез Мушшарафнинг ишини кўриб чиқаётган Исломобод махсус суди уни расман давлат ҳиёнатида айблади.

Айбловга кўра, 2001 дан 2008 йилгача Покистон президенти лавозимида бўлган Мушарраф 2007 йилда давлатга ҳиёнат қилган. У мамлакатда Покистон конституцияси фаолиятини тўхтатиб, фавқулодда ҳолат эълон қилган ҳамда олий суд ҳакамларини қамашни буюрган. Покистон қонунига кўра, давлатга ҳиёнат учун ўлим ёки умрбод қамоқ жазоси қўлланилади. Давлатга ҳиёнат тўғрисидаги иш ўтган йили ҳукумат томонидан олға сурилди.

    Бошқа янгиликлар