Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева учун 2018 йил яна бир муҳим тадбир билан бошланади...
Гап шундаки, хонанда узоқ вақтдан буён ўтказилиб келинаётган, нуфузли халқаро мукофотлардан бири "Олтин Пантерра” тақдирлаш маросимида иштирок этади. Мазкур тақдирлаш маросимида шоу-бизнес вакилларидан халқ орасида кўп тилга тушган хонандалар қатнашиб, бир неча талабгорлар ичидан энг машҳурлари ғолиб бўлишади. Райҳон Ғаниева эса "ЎРТА ОСИЁНИНГ ЭНГ ЯХШИ ҚЎШИҚЧИСИ" деб тан олинган. Тақдирлаш маросими 2018 йилнинг 25 февраль куни Америка Қўшма Штатларининг Нью Йорк шаҳрида бўлиб ўтади. Маълумот сифатида айтиб ўтиш керакки, мазкур нуфузли тақдирлаш маросимида қирққа яқин давлат вакиллари бўй кўрсатишади. Ушбу тадбир тафсилотлари билан бизда танишиб боришингиз мумкин.