АсосийDunyo

Малайзия Боингининг қидирув ишлари сув остига кўчди

Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли йўқолган лайнерининг халқаро қидирув ишларида қатнашаётган вакиллар 4 апрелдан самолёт қора қутисининг сув остида излашни бошлашди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Австралиядаги қидирув маркази берган маълумотларга кўра, қидирув ишларида 14 та самолёт ҳамда 9 та кема иштирок этмоқда. Тинч океани жанубидаги қидирув майдони 217 минг квадрат километрни ташкил этмоқда. 

Шунингдек, қидирув ишларида Британия ҳарбий-денгиз кучларининг Echo ва Австралиянинг Ocean Shield гидрографик кемалари қатнашади. Сув ости кемалар самолётнинг ўзи ёзар аппаратини излашади. Буроқ бу ускуна аккумлятори электр қувватисиз таҳминан 30 кун сигнал бериши мумкин. Авиаҳалокат эса 8 март куни содир бўлган.

Хабар қилинишича, Австралиянинг Ocean Shield сув ости кемаси улкан TPL-25 микрофони ҳамда океан тубида қидирув ишларини амалга ошира оладиган Bluefin-21 роботи билан жиҳозланган.  

    Бошқа янгиликлар