1

Афғонистонда президентлик сайловлари бошланди

ДУНЁ 05.04.2014, 10:53
Афғонистонда президентлик сайловлари бошланди

Шанба куни Афғонистонда президентлик сайловлари бошланди. Овоз бериш 28 мингдан зиёд сайлов участкаларида ўтказилади. Бу ҳақда day.az  нашри хабар бермоқда. 

Афғонистон фуқаролари мамлакатнинг кўп йиллик президенти Ҳамид Карзайнинг давомчисини танлашлари лозим. Ҳамид Карзай 2001 йил толибонларнинг ҳукуматдан ағдарилганидан буён мамлакатга раҳбарлик қилиб келмоқда. Аммо, у учинчи муддатга сайлана олмайди. 

Давлатнинг янги раҳбарини жуда қийин масалалар кутмоқда. Масалан, янги сайланган президент халқаро иттифоқ ҳарбийларини мамлакатдан чиқиб кетиши ҳамда мамлакат хавфсизлигини таъминлаши керак бўлади.  

Сайловда уч нафар номзод ғалабага даъвогарлик қилмоқда. Улар - собиқ ички ишлар вазири Расул Залмай, собиқ молия вазири Ашраф Ғани Аҳмадзай ва собиқ ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла.  Шанба кундаги сайловларда номзодлардан бири 50 фоиздан ортиқ овоз тўплай олмаса, 28 май куни сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1