Аввал хабар берганимиздек, халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Видеоселектор тарзида ўтган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, мамлакатдаги электр таъминотининг истиқболи хусусида ҳам айрим маълумотларни айтиб ўтган.
Давлат раҳбари ўз маърузасида Тошкент вилоятида янги гидроэлектр станцияси қурилишини ҳамда яқин беш йилда электр энергиясининг 32 фоизини ГЭСлар таъминлашини, шунда электр ишлаб чиқариш арзонга тушишини маълум қилган.






