Муҳтарам Президентимиз томонларидан юртимизда янги йил байрамини янада кўтаринги кайфиятда ўтказиш ва дам олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида эълон қилинган 5 кунлик дам олиш даври - “Олтин ҳафталик” сифатида Бухоро аҳолисининг ҳам қувончига қувонч қўшди.
Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида дам олиш кунлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва “Ўзбекистон темир йўллари” компаниялари томонидан йўловчиларга чегирмалар жорий этилганлиги, шунингдек меҳмонхона ва рсеторанларда 50 фоизгача масхус чегирмалар эълон қилиниши Бухорога саёҳатчилар оқимини янада оширди.

Вилоятда иш олиб бораётган ижодкор гуруҳлари Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё ва Навоий вилоятларидан Бухорога саёҳатга келган кўплаб юртдошларимиз билан учрашиб уларнинг бу йилги байрам тадбирларини янгича ташкил этилганлиги, мроқли дам олиш ва саёҳатга чиқиш бўйича авваллари бўлмаган кенг имкониятлар жорий этилганлигини мамнуният билан эътироф этишмоқда.
Меҳмонхона ва ресторанлар вакиллари эса саёҳлар оқими кўпайишидан мамнун бўлиб, аввалги йилларда шу даврда мижозларнинг кескин камайиши оқибатида ишчи-ходимларига таътил беришга мажбур бўлишларини, эндиликда эса уларнинг тўлиқ қувватда ишлашлари имкониятлари пайдо бўлганлигини маълум қилишмоқда.

Янги йил байрамининг дам олиш кунлари Бухоро вилоятининг аҳолиси, жумладан Бухоро шаҳаридаги нефть ва газ саноати, политехника, туризм ва тиббиёт коллежлари, Қоракўл, Пешкў ва Ромитан тумани мактабларининг юзлаб ўқитувчи-мураббийлари ҳам маданий-мерос объектлари ва зиёратгоҳларга саёҳатга чиқишди.
Бухорода Янги йил байрами шукуҳи ва мароқли саёҳатлар давом этмоқда.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати






