АсосийJamiyat

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

'ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Тўрақул Арзиқулов тайинланган. Бундан аввал у Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ҳам ўзгарди. Бу лавозимда илгари Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Дониёр Турсунов иш олиб боради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар