АсосийDunyo

ҲИНДИСТОНДА ҚОР КЎЧИШИ ОҚИБАТИДА 11 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

'ҲИНДИСТОНДА ҚОР КЎЧИШИ ОҚИБАТИДА 11 КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ'ning rasmi

Ҳиндистонда қор кўчиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида кўчкилар оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди “Hindustan Times” нашри расмий манбаларга таяниб.

Воқеа жума куни кечқурун Жамму ва Кашмир штатидаги Купвара округи шимолида содир бўлган. “РИА Новости”нинг хабар беришича, ўлганлар орасида болалар ҳам бор.

Кўчки остида қолган одамларни қидириш билан полиция, армия ва маҳаллий аҳоли шуғулланмоқда. Икки киши қутқариб олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар