Ой юзасига қадам қўйган америкалик фазогир Жон Янг 88 ёшида вафот этди, деб хабар беради Vesti.ru нашри.
Фазогир Янг икки бора Ойга учиб, унинг юзига қадам қўйган, қолаверса, Жон илк бор 1981 йили ҳавога кўтарилган “Колумбия” шаттлининг командири бўлганди. Жон Янг “Аполлон”, “Жемини” ва “Шаттл” дастурлари доирасида олти марта фазо чиққан илк одам эди. НАСАнинг ҳисоб-китобига кўра, фаолияти давомида Янг фазода тахминан 835 соат бўлган.
“Биз фазогир Жон Янгнинг йўқотганимиздан чуқур қайғудамиз”, – дейишди бошқармадагилар.






