Гуруҳимизнинг фаол иштирокчиси 1-гуруҳ ногирони Муҳаммад Шакур Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов томонидан эълон қилинган Телеграм рақамига мурожаат этиб, маҳалласи бир вақтлар газ билан таъминланганини, кейин эса қувурларга газ келмай қолгани, кўчадаги қувурлар маҳаллий фермер томонидан кесиб олиб кетилганини, натижада маҳаллага газ етказишни тиклаш ҳозирда мумкин бўлмай турганини билдирди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг Фейсбукдаги саҳифасида келтирилган.
Натижада ушбу ҳолат масъуллар томонидан текширилди ҳамда мавжуд муаммони бартараф этиш бўйича вазифалар белгиланди.
Энди бу ҳолат ўзининг ижобий ечимини топади, деган умидни билдириб қоламиз ва барча вилоятлар ҳокимлари ва блоггерлари учун ўрнак бўлади, деган тилакни билдириб қоламиз.
Махсус мухбир
Мўътабар Нурмуҳаммедова






