АсосийJamiyat

ЛИФТ ИЧИДА ҚОЛИБ КЕТГАНЛАР ҚУТҚАРИБ ОЛИНДИ

'ЛИФТ ИЧИДА ҚОЛИБ КЕТГАНЛАР ҚУТҚАРИБ ОЛИНДИ'ning rasmi

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари Сергели туманидаги кўп қаватли уйнинг лифти ичида қолиб кетган фуқароларни қутқариб олишди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 5 январь куни соат 05:06 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи диспетчерига техник носозликлар туфайли Сергели-5 даҳасидаги кўп қаватли уйнинг лифти тўхтаб қолганлиги, лифт ичида эса беш нафар киши қолиб кетганлиги маълум қилинган.

“Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, 3- ва 4-қаватлар орасида тўхтаб қолган лифт ичидан фуқароларни чиқариб олдилар. Қутқарувчиларнинг ўз вақтида кўрсатган ёрдамлари натижасида ҳеч ким жабрланмади”, дейилади хабарда.
l


    Бошқа янгиликлар