Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева “Даракчи” газетасига берган интервьюсида болалиги ҳақидаги саволга кутилмаган жавоб қайтарди...
— Биласизми, кўпчилик болалик энг бахтли давр дейди. Аммо мен ўзимнинг болалигим ҳақида бундай деёлмайман. Чунки болалигим бахтли ва қувончли бўлмаган. Шунинг учун ҳам у кунларни эслашни истамайман...
Лекин 12 яшарлигимда ойим менга кучукча совға қилганлари бугунгача ёдимда. Узоқ вақт орзу қилган нарсамга эга бўлганимдан роса хурсанд бўлгандим...