Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда 99 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Уларда 97 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар тарқатди.
2017 йилнинг охирги ҳафтасида эса 196 йўл-транспорт ҳодисаси туфайли 196 фуқаро жабрланган эди.
2018 йил 1-7 январь кунлари йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 63 минг 410 қоидабузарлик аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 25-31 декабрь кунлари 70 минг 259 қоидабузарликлар рўйхатга олинган эди.






