Бир қарашда ҳамжиҳат ва иноқ кўринган ўзбек эстрада дунёсига яқинроқ бориб назар ташласак, у ерда ҳам уруш-жанжаллар кўплигига гувоҳ бўламиз...
Мисол учун Муниса Ризаева, ҳамкасби Жасур Умиров билан умуман гаплашмайди. Бундан бир неча йил илгари улар қаттиқ жанжаллашиб қолгани ҳақида Мунисанинг ўзи гапириб берди.
Муниса Ризаева: — Жасурнинг характерини умуман ҳазм қилолмайман. Вақтида, у cабабсиз оиламни ҳақорат қилган, синглимга қўполлик қилган. “Машҳурман, истаган ишни қилсам бўлади”, деб ўйлайди, шекилли. Лекин у мухлислари учун “юлдуз”, мен учун эмас!