Сурияда, рождество байрами арафасида, дронларнинг ёппасига уюштирилган ҳужуми тўхтатиб қолинди, деб хабар берди Sputniknews-uz нашри.
Сурияда “Хмеймим” авиабазасига уюштирилган дронларнинг оммавий ҳужуми тўхтатиб қолинди, деб хабар қилган Россия Мудофаа вазирлиги.
Ҳарбий базанинг хавфсизлик хизмати ҳамда Тартус портида жойлашган Россия ҳарбий-денгиз флотининг техник хизмат кўрсатиш кучлари 5-6 январь тунида дронларнинг Россия авиабазасига уюштирилган оммавий ҳужумини тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди.
Тун қоронғусида Россия ҳаво мудофааси кучлари узоқ масофадан Россия ҳарбий объектларига яқинлашиб келаётган 13та номаълум кичик жисмларни пайқашган. Номаълум жисмларда 10таси “Хмеймим” авиабазасига яна 3таси Тартусдаги моддий-техник базасига яқинлашиб келаётгани аниқланган.
Россия ҳарбий кучларининг радиоэлектрон кураш бўлинмалари ушбу учувчисиз аппаратларнинг 6тасини ўз бошқаруви остига олишга муваффақ бўлишган. Улардан учтасини авиазаба ташқарисида қўндирилган, яна учтаси қўндириш вақти портлаб кетган.
Қолган 7 та учувчисиз аппаратлар ҳарбий навбатчиликда турган “Панцырь-С” зенит пушкалари ёрдамида йўқ қилинган. Ҳужум натижасида Россия авиабазасига ҳеч қандай зарар етказилмаган.
Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг “ВКонтакте” ижитмоий тармоғида қўлга олинган аппаратларнинг фотосуратларини чоп этди.
Айни дамда мутахассислар учувчисиз аппаратлар қаерда, қандай шароитда ясалганлигини, уларда қўлланилган навигация аспоблари, портловчи моддалар ва детонаторлар таркиби, ишлаб чиқарилган мамлакати ва террорчиларга етказиб бериш каналлари ўрганилмоқда.
Уларнинг уларнинг учирилган жойи аллақачон аниқланган, бу базадан 50 км масофада бўлган ҳудуддир.
Дастлабки хулосаларга кўра, террорчилар томонидан қўлланилган муҳандислик ечимлари, навигацияси ва масофадан туриб бошқариш услуби, бомба ташлаш механизми ва бошқалар – юқори техник ривожланиш даражасига эга бўлган, фақат бир неча мамлакатга хосдир.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, бундай ҳужумлар 100 км гача бўлган масофадан туриб, дунёнинг исталган мамлакатига қарши амалга оширилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бу охирги бир неча кун ичида террорчилар томонидан Россия ҳарбий базасига уюштирилган иккинчи ҳужумидир. Янги йил оқшоми "Хмеймим" миномётдан ўққа тутилгани ва икки нафар аскар қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик.






