1

Обаманинг АҚШда ноқонуний яшаган аммаси вафот этди

ДУНЁ 09.04.2014, 12:45
Обаманинг АҚШда ноқонуний яшаган аммаси вафот этди

АҚШ президенти Барак Обаманинг аммаси Зейтуни Оньянго кўп йиллар давомида АҚШ ҳудудида ноқонунан яшаб келган. Сешанба куни эса у Бостондаги реабилитация марказида 61 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда USA Today телеканали хабар бермоқда. 

Аёлнинг адвокати Маргарет Воннинг айтишича, Обаманинг қариндошига ўлимидан аввал саратон касаллиги ташҳиси қўйилган.  

Оньянго 2000 йилда АҚШга ташриф буюрган ва икки йилдан сўнг ҳукуматдан сиёсий бошпана сўраган. Аммо, унга рад жавобини беришган. Қарорга кўра, 2004 йилда у ноқонуний мигрант сифатида депортация қилиниши керак бўлган. У кўп вақт давомида Массачусетс штатида истиқомад қилиб келган ва фақатгина 2008 йили жияни президент этиб сайланишидан аввалроқ ОАВ эътиборига тушган. Оқ уй матбуоти хизмати президент  аммасининг қандай ҳолатда яшагани ҳақида маълумотлари йўқлигини айтишган. 

2010 йил эса АҚШ ҳукумати Оньянго Кенияга қайтган тақдирда унга президент билан қариндошлиги бўлгани учун ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкинлиги муносабати билан унга АҚШ сиёсий бошпана тақдим этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1