АсосийDunyo

2 ДАҚИҚА КИПРИК ҚОҚМАГАН АКТРИСА ҲАММАНИ ҲАЙРАТГА СОЛДИ

'2 ДАҚИҚА КИПРИК ҚОҚМАГАН АКТРИСА ҲАММАНИ ҲАЙРАТГА СОЛДИ'ning rasmi

Голливуд актрисаси Жассика Честейн Испания телевидениесининг El Hormiguero кўрсатувида 2 дақиқа давомида киприк қоқмай, барчани ҳайратга солди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Мазкур видеоролик Twitter ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларининг ҳам ҳайратига сабаб бўлди.

“Кўзим оғриса ҳам, ҳеч ким менинг рекордимни янгиламаслиги учун икки дақиқа давомида киприк қоқмайман”, деди актриса кўрсатувнинг финал қисмида бошловчига.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Честейннинг киприк қоққан лаҳзаларини аниқлашга уринишди. Уларнинг баъзилари актриса 24-28 сония кўзини юмганлигини маълум қилган бўлса-да, бу ўз тасдиғини топмади. Фойдаланувчиларнинг баъзилари эса Жассиканинг бундай муваффақиятга эришишига актёрлик касби сабаблигини билдиришди.

Жассика Честейн иштирок этган кўрсатув “Катта ўйин” дастури преьмерасига бағишланган эди.

    Бошқа янгиликлар