АсосийIqtisodiyot

Миллий авиация саноати қайта тикланади

'Миллий авиация саноати қайта тикланади'ning rasmi

Ўзбекистонда 2018−2035 йилларга мўлжалланган аэрокосмик саноатни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича стратегияси ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда. Бу ташаббус 2018 йилги «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳасига киритилган. Ҳужжатда миллий авиация саноатини қайта тиклаш ҳам кўзда тутилган.

10 ноябрга қадар аэрокосмик фаолиятни бошқаришга масъул давлат органи аниқлаб олинади. Соҳанинг моддий ва илмий базасини шакллантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, уларни хорижий таълим муассасаларида малакасини ошириш механизмларини яратиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш чораларини кўриш бўйича тадбирлар назарда тутилади.

    Бошқа янгиликлар