1

Бугун Давлат дастури лойиҳасининг экспертлик муҳокамаси бўлиб ўтди

СИЁСАТ 12.01.2018, 13:25
Бугун Давлат дастури лойиҳасининг экспертлик муҳокамаси бўлиб ўтди

ЎзЭОАВМА Медиа холл биносида ташкил этилган муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, турли соҳа экспертлари, Давлат дастури ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Экспертлик муҳокамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармойишига асосан ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси вакиллари спикери сифатида иштирок этдилар.


Экспертлик муҳокамаси давомида қатнашчилар “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган тадбирларнинг ижроси ҳамда механизмлари, халқаро тажрибанинг инобатга олинганлиги, якуний натижа каби масалалар ҳақида фикр юритилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Давлат дастури жамоатчилик муҳокамаси учун www.2018.strategy.uz сайти ҳамда www.regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси 237 банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида келтирилган асосий ғоя ва таклифлар ҳамда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.

Жамоатчилик муҳокамалари натижалари таҳлил қилиниб, келиб тушган таклифлар асосида янада такомиллаштирилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1