Наҳанг балиқларнинг мазкур тури балиқчиларнинг тўрига камдан-кам илинади, негаки улар 300 метр сув тубида ҳаёт кечирадилар, дея хабар беради Тvzvezda.ru нашри.
Тайванлик балиқчилар Тинч океанида ғайриоддий наҳангни тутиб олишди, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу наҳангни бир пайтлар машҳур бўлган “Бегона” фильмидаги қўш оғизли маҳлуқ билан тенглаштирдилар.
Наҳангларнинг мазкур тури жуда камёб ҳисобланиб, улар тунда 150 метр сув тубида овга чиқишади. Энг қизиғи, улар қоронғуликда ўзларидан нур таратишади.
Мазкур наҳанг балиқ тури илк бор 1986 йили Япониянинг Сикоку ороллари соҳилларида топилган.






