1

Шавкат Солиҳов Хитойнинг нуфузли мукофотига сазовор бўлди

ЖАМИЯТ 12.01.2018, 23:43
Шавкат Солиҳов Хитойнинг нуфузли мукофотига сазовор бўлди

Ўзбек олими, биохимик, академик Шавкат Солиҳовга Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтказилган илм-фан ва техника жабҳасидаги давлат мукофотлари ҳамда “Илм-фан ва технологиялар соҳасидаги халқаро ҳамкорлик – 2017” нуфузли мукофоти соҳиби бўлди.

Шавкат Солиҳовга ушбу давлат мукофотини ХХР Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцян топирган.

Маросимда Хитой ХХР Раиси Си Цзиньпин, Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцян, Сиёсий бюро аъзолари, Бош вазир ўринбосарлари иштирок этдилар.

Тадбирда 7 нафар хорижлик олим халқаро илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланган.

Ўзбек академиги билан бирга америкаликлар Эдвард Палмер (физик, Луизиана штати университети профессори), Чжан Сучен (Стенфорд университети назарий физика профессори), Ши Ян (Гарвард университети профессори), Томас Спанос (Райс университети профессори), британиялик олим Филип Коатес, швециялик тадқиқотчи Чен Делян сингари таниқли мутахассислар ҳам ушбу мукофотга сазовор бўлдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1