1

Аёлни тўғридан-тўғри эфир вақтида тунашди (ВИДЕО)

ДУНЁ 10.04.2014, 16:39
Аёлни тўғридан-тўғри эфир вақтида тунашди (ВИДЕО)

Бразилиялик аёл Рио-Де-Жанейродаги жиноятлар сони кўплиги ҳақида интервью бераётган бир вақтда уни тунаб кетишди. 

Исми ошкор этилмаган аёл полиция ходимларининг йўқлиги ҳақида гапираётган пайтда, ўғри унинг бўйнидаги занжирини олиб қочади.  

Интервьюни олаётган RJTV ходими ўғрининг кетидан қувлайди. Аммо, жиноятчи ёш бўлганлиги сабабли қочиб кетишга улгуради. 

Рио жиноятлар сони кўплиги билан машҳур ҳисобланади. Айниқса шаҳар ташқарисида  жиноий гуруҳлар фаолиятини ҳамда гиёҳванд моддалар савдосини кўп учратиш мумкин. 
Ушбу видео жорий йилнинг ёз ойларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ташриф буюрувчи футбол мухлисларини огоҳ бўлишга ундайди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1