1

Австралия бош вазири сигналлар йўқолган Boeing’га тегишли эканлигини маълум қилди

ДУНЁ 11.04.2014, 11:00
Австралия бош вазири сигналлар йўқолган Boeing’га тегишли эканлигини  маълум қилди

Австралия бош вазири Тони Эббот Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли йўқолган Boeing қидирув зонасида тутилган сигналлар йўқолган лайнернинг қора қутисига тегишли эканлигини айтмоқда, дея хабар беради Австралиянинг ABC телерадиокомпанияси. 

Биз қидирув зонасини анчага қисқартирдик ва ушбу сигналлар қора қутига тегишли эканига ишонамиз, - дейди Эббот. 
Бош вазирнинг қайд этишича, сигналлар вақт ўтган сари йўқ бўлиб кетмоқда. Биз сигналлар йўқ бўлгунича кўпроқ маълумот олишга умид қиламиз,- дея қўшиб ўтди вазир. 

Пайшанба куни Австралиянинг Orion самолёти қидирув ҳудудида сув остидан келаётган радиосигналларни ушлаган. Аввалроқ ушбу сигнал йўқолган лайнер қора қутисидан келаётгани хабар қилинган эди. Ундан аввал эса Австралиянинг Ocean Shield ҳарбий кемаси қидирув ҳудудида иккита сигнал ушлаган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1