Бугун 13 январь куни Буюк Британиянинг энг машҳур актёрларидан бири Орландо Блум 41 ёшни қаршилади, деб ёзмоқда Gazeta.ru ҳафталик нашри.
Орландо илк бор саҳнага 16 ёшида қадам қўйганди. Кейин эса сериаллар ва кинофильмларда иккинчи даражали ролларни ижро этади. Блумнинг чинакам актёрлик кинокарьераси режиссёр Питер Жексоннинг “Узуклар ҳукмдори” трилогиясидан бошланган – ўшанда Орландо Фарамир роли учун кастингдан ўтишга ҳаракат қилади, аммо режиссёр бу ёш йигитда эльф Леголаснинг қиёфасини кўради. Мазкур трилогия навқирон актёрга жаҳонга машҳурликни олиб келади, шундан сўнг актёр бамайлихотир бошқа йирик лойиҳаларда иштирок эта бошлайди: Вольфганг Петерсеннинг “Троя”сида Парис, “Кариб денгизи қароқчилари” франшизасида Уилл Тёрнер, Ридли Скоттнинг “Само салтанати”да бош қаҳрамон темирчи Ибелин ролларини ижро этишга муваффақ бўлади. Америкалик атоқли адиб Толкиеннинг асари асосида суратга олиниб, ўтган йиллари катта экранларда намойиш этилган “Хоббит” трилогиясида Орландо Блум яна мухлисларининг севимли персонажи Леголас ролига қайтди – гарчи асарда бу персонаж бўлмаса-да, Питер Жексон ушбу трилогияга “Узуклар ҳукмдори”даги кўплаб қаҳрамонларни жалб этди.





