АсосийDunyo

Япониялик қария қуролсиз равишда ўзини айиқдан ҳимоя қилди

'Япониялик қария қуролсиз равишда ўзини айиқдан ҳимоя қилди 'ning rasmi

Япониянинг Яманаси префектурасида яшовчи 68 ёшли Хирохито Миягва ўзига ҳужум қилган айиққа қуролсиз бас кела олди, деб хабар берди Uznayvse.ru нашри.

Миягванинг айтишича, у далада ишлаётган вақтида улкан айиқ орқасидан келиб, унга ҳужум қилган. Илгари карате бўйича мураббий бўлиб ишлаган қария ўзини йўқотиб қўймай, айиқнинг ҳужумини қайтарди. У аввалига айиқнинг кўкрагига, кейин эса қорнига зарба берди. Бундай кучли зарбани кутмаган айиқ, ортига — тоққа қочиб кетди.

Нашрнинг хабар беришича, Хансю оролида жойлашган Яманаси префетурасида бундай улкан, Ҳимолай айиқларини кўплаб учратиш мумкин. Уларнинг бўйи 150-170 сантиметрни, оғирлиги эса 140 килограммни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар