Шарқий Хитой денгизи соҳилларига яқинида Гонгконгнинг “CF Crystal” қуруқ юк ташувчи кемаси Эроннинг “Mv Sanchi” танкери билан тўқнашиши оқибатида портлаш юз берди, дея хабар бермоқда Тvzvezda нашри.
Эрон танкерида 136 тонна нефть бўлиб, портлашдан кейин кема чўкиб кетди, экипаж аъзолари эса ҳалок бўлишди. Танкерда 32 нафар одам бўлиб, уларнинг 30 нафари Эрон фуқаролари, икки экипаж аъзоси эса бангладешлик эди.
“CF Crystal”даги барча 21 киши қутқарилди ва Хитойга олиб келинди.






