Американинг Гавайи штати аҳолисига ҳукумат баллистик ракеталар ҳужуми таҳдиди ҳақидаги хабарни жўнатди, деб ёзмоқда Lenta.ru нашри.
“Баллистик ракеталар таҳдиди Гавайига қаратилган. Дарҳол пана жой топинг. Бу ўқув машғулоти эмас”, – дейилган эди хабарда.
Саросима ярим соатча давом этди. Кейин ҳукумат мутасаддилари раддия жўнатишди. Штат губернатори Дэвид Айж аҳолидан ёлғон тревога учун узр сўради ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги учун барча чора-тадбирлар кўрилишини айтди. Маълум бўлишича, фавқулодда вазиятлар агентлиги ходими адашиб бошқа тугмани босиб юборган экан.






