Америка шифокорлари ҳамкасблари Ронни Жексондан АҚШ президенти Дональд Трампни нафақат жисмоний кўрикдан ўказишни, балки унинг руҳий соғломлигига ҳам ишонч ҳосил қилишни талаб этишмоқда. Бу ҳақда Lenta.ru нашри хабар беради.
Шифокорларни Трампнинг тушуниксиз нутқлари, сўзларни қайта-қайта такрорлаши, сўз бойлигининг қашшоқлиги ташвишга солмоқда. Врачлар асосан Трампни неврологик кўрикдан ўтказишни ва ахборотни қай даражада қабул қилишини текшириб кўришни сўрашмоқда.
9 январь куни Трампни миллий мадҳияни ёддан билмасликда гумон қилишди. Атлантада бўлиб ўтган университет футбол чемпионатида президент давлат мадҳиясини куйлаётиб тутилиб қолаверди ва то хор мадҳияни ижро этар экан, Трамп лабини пойинтар-сойинтар қимирлатиб тураверди.






