АсосийDunyo

Ниқоб кийган номаълум шахслар Пермдаги мактаблардан бирига ҳужум қилишди

'Ниқоб кийган номаълум шахслар Пермдаги мактаблардан бирига ҳужум қилишди'ning rasmi

Россиянинг Пермь шаҳридаги мактаблардан бирига ниқоб кийган икки номаълум шахс бостириб кириб, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларини яралади, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

“Ҳужум оқибатида 6 киши — беш нафар ўқувчи ва бир ўқитувчи жабрланди. Улар касалхонага ётқизилди. Айни пайтда воқеа жойида тез ёрдам бригадаси иш олиб бормоқда.”, деб маълумот берди ҳудудннг хавфсизлик бўйича вазирлик матбуот хизмати.

Ҳужум қилган номаълум шахслар қўлга олинди. Воқеа жойига ўлка губернатори, ФВВ, полиция вакиллари етиб келиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Биринчи қаватда ҳалиям ваҳима бўляпти. Яраланган одамлар бор. Мактабда пропуск тизими жорий этилганлиги туфайли, номаълум шахслар ичкарига киролмаган. Улар ҳовлида бўлган одамларга пичоқ билан ҳужум қилишган”, деб хабар берди воқеа гувоҳлари.

    Бошқа янгиликлар