YouTube каналида “Қурбақа” (Frog) лақабли хўроз машҳурликка эришмоқда, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Каналга жойлаштирилган видеолардан бирида Саванна исмли қизнинг мактабдан қайтишини хурсандчилик билан кутиб олиши акс этган видеони 6 кун мобайнида 170 минг фойдаланувчи томоша қилди. Кадрда хўроз автобусдан тушган қизнинг қўлида хотиржам ўтирганлигини кўриш мумкин.
“Қурбақа” (Frog) нинг эгалари унинг видеоларини нафақат YouTube каналига жойлаштиришади, балки Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларида унга аккаунтлар ҳам очишган.