Кеча тунда Туркиянинг Трабзон шаҳрида бортида 160 нафар йўловчи бўлган самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, тик жарликдан сирғаниб, пастга осилиб қолди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
ОАВларда чоп этилган фотосуратлардан самолёт бутунлай пастга қуламасдан Қора денгиз бўйидаги жарлик ёқасида осилиб турганлигини кўриш мумкин. Воқеа Pegasus авиакомпаниясининг Boeing 737-800 русумли самолёти қўнаётганда юз берди. Самолёт бортида бўлган 162 нафар йўловчи эвакуация қилинди. Жабрланганлар йўқ. Қутқарув хизмати ходимлари ёнғин ўчоқларини ўчиришди. Фавқулодда вазият сабаблари ўрганилмоқда.