АсосийDunyo

Дунёнинг ноёб қобилиятли одамлари

'Дунёнинг ноёб қобилиятли одамлари'ning rasmi

Алекс Ленкей

Буюк британиялик Алекс Ленкей 16 ёшдан бери гипноз билан шуғулланиб келади. У остеоартрит хасталиги туфайли операция қилинаётганда оғриқ қолдирувчи дори-дармонларни қабул қилишдан воз кечиб, жарроҳлик операцияси ўтказилаётган вақтда ўзини гипнозлаб қўйди. 83 дақиқа давом этган операция вақтида гипнозчининг билагини ёришди, ёнғоқдек келадиган суякни олиб ташлашди, қолаверса, беморнинг пайларида мураккаб операция амалиётини ўтказишди. Ўзининг айтишига кўра, операция вақтида жарроҳ нималар деганини, суягини арралашаётганини эшитган, лекин ҳеч қандай оғриқ сезмаган.

Алексу Ленкейнинг гипноз остида чуррасини ҳам олиб ташлашган, бир сафар Алекс қўлини синдириб олган ўғлини ҳам гипноз қилиб, оғриқни камайтирган.

Йосиро Накамацу

Нафақат Американинг IBM компаниясидан 20 йил аввал машҳур флоппи-дискларини яратган, балки ихтироларини 3,3 мингтага етказиб ихтирочи-рекордчига айланган бу японни японларнинг Томас Эдисони, телба олим, тарихдаги беш энг буюк ихтирочилардан бири, деб аташади.

Ихтирочилик жараёнига бу ғаройиб япон фалсафий ёндошади: ҳар бир янги асарни яратишга беш қаватли ибодатхона деб қарайди. Биринчи қаватида қалб қуввати жойлашган, ахир, айнан шу куч ихтирочини оғир йўлдан олиб ўтади. Иккинчи қаватда соғлом вужуд бўлиши керак. Учинчиси – таълим, ўқиб-ўрганиш. Шу билан бирга, доктор Накамацу таъкидлашича, чинакам ихтирочи техник ва гуманитар фанларга муккасидан шўнғиши лозим. Кейинги ўринда эксперимент ўтказа олиш ва албатта, иқтидор.

Жонатан Ли Ричес

Жонатан Ли Ричес – электрон алоқа воситаларини ишлатишда фирибгарлик қилиш айби бўйича Кентукки шаҳрининг Федерал қамоқхонаси маҳбусидир, қолаверса, Америка туман судларига бир киши томонидан турли асослар бўйича даъво қўзгатиш бўйича рекордчидир.

2006 йилнинг бошида Жонатан судга илк бора ўз даъвоси билан келади ва келгуси етти йил ичида судга икки ярим мингдан зиёд марта арз қилади. Фаол фуқаролик позицияси учун у тарихдаги энг баҳсли шахс сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киради. Кейинчалик ўзига ишончи ортган Жонатан Гиннеслар китоби устидан ҳам арз қилади. 2012 йили у янги даъво билан судга келади. Бу сафар рэпер Канье Уэст ва актриса Ким Кардашьянни терроризмда айблайди.


Аму Хожи

60 йил давомида ювинмаган эронлик Аму Хожи Гиннеснинг рекордлар китобига аксилмуваффақиятга эришган рекордчи сифатида ёзилди. Шунча йил мобайнида у бирон марта ҳам душга ёки ҳаммомда чўмилмаган, умуман, сувга яқинлашмаган.

Хожи Эроннинг жанубидаги Форс вилоятига яқин бўлган Дижоҳ қишлоғи атрофидаги ертўла уйда яшайди. Қишда тураржойи чидаб бўлмас даражада совуқ бўлганда, у маҳаллий аҳоли ғиштдан қуриб берган кулбасига ўтади.

Аму ёшлигида ювинишдан воз кечган. Ўзининг айтишича, гигиеник амалларни бажаришдан бош тортганининг сабаби эмоционал омадсизликлар ва руҳий шикастдир. Эни у сувдан қўрқади. Ҳатто агар қўлини ювса ҳам касал бўлиб қолишидан ваҳимага тушади.

Жейк Шелленсчлягер

Балтимордаги 14 ёшли ўрта махсус мактаб ўқувчиси Жейк Шелленсчлягер қолган саккизинчи синф болаларидан фарқ қилмайди. Лекин ўсмир спортзалда чинакам атлетга айланади. Жейк 2 йилдан зиёд вақтдан бери пауэрлифтинг билан шуғулланади. Ҳозирда Жейк ўз тана вазнидан икки баробар оғир вазнни кўтара олади.

Пауэрлифтингнинг кўплаб муҳлислари ўсмирнинг бу қобилиятидан тонг қолишган. Ушбу оғир спорт турида муваффақиятга эришиш учун болакай ҳар куни спортзалда бир неча соат бўлади: штанга, гиря кўтаради, турникда осилади ва ҳ.к. Жейк 300 фунт (136 килограмм) штангани кўтариб, ўзининг шахсий рекорд ива жаҳон рекордини янгилади. Бу вазн Жейкнинг тана вазнидан сал кам уч баробар кўп. Унинг ёшида бу кўрсаткич мисли кўрилмагандир.

FRESHER.RU НАШРИ

    Бошқа янгиликлар