Францияда иш берувчиларга иш куни якунлангач ўз ходимларига қўнғироқ қилишлари тақиқланди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Франция иш берувчилари ҳамда касаба уюшмаси ўртасида имзоланган янги келишувга кўра, раҳбарлар ўз ходимлари билан ҳафтасига 133 соат боғланиш ҳуқуқига эга эмаслар. Ушбу вақт дам олиш учун ажратилган.
Хусусан ахборот технологияси соҳасидаги иш берувчилар учун янги қонун жуда ҳам қаттиқ. Ушбу қонун Франциядаги Google ва Facebook компанияларига ҳам тегишли. Ушбу компания ходимлари 18:00 сўнг ўз телефонларини ўчириб қўйишлари керак бўлади. Шунингдек, раҳбар ўз ходимларини уйдан электрон почтани текширтирмасликка кафолат беришлари керак.