Вазни 190 килограмм бўлган қиз оила қуриш, фарзанд кўриш, доимий мазахлардан қутулиш учун 114 килограммга озди, деб хабар қилди Lenta.ru нашри.
Британиялик 27 ёшли Эми Мерфи (Amy Murphy) очкўзлиги туфайли ҳаддан ортиқ семириб кетганди. У бундай вазн билан фарзанд кўра олмаслигини англади. “ Мен оила қуришни, фарзанд кўришни жудаям орзу қиламан. Бироқ бундай вазн билан орзуимга эришишим мумкин эмаслигини англагач, озишга қарор қилдим”, деди у. Қизнинг сўзларига қараганда, у семиз бўлишига қарамай, саломатлиги жойида бўлган.
Мерфи Хитой таомларини севиб тановул қилган. У жамоат жойларида севган таомларини истганча истеъмол қила олмаган. Унинг мечкайлиги учун одамлар масхара қилиб, устидан кулган. Қиз операция қилдиришга қарор қилгандан сўнг, операциядан 45 дақиқа илгари ҳам автобусда кетаётганда семизлиги туфайли одамлар уни масхара қилган.
Операцияда Мерфининг ошқозони кичрайтирилди. Жарроҳлик операциясидан кейин у ҳафтасига беш маротаба тренажёр залига қатнай бошлади, парҳезга риоя қилди. Шундай қилиб у 114 килограммга озишга муваффақ бўлди.






