Американинг Калифорния штатида 2 ёшдан 29 ёшгача бўлган 13 нафар фарзандини қамаб, занжирда сақлаган, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Полиция берган маълумотга кўра, оиланинг 17 ёшли қизи қутқарув хизматига қўнғироқ қилишга муваффақ бўлган. У ота-онаси 12 нафар ука ва сингилларини уй қамоғида асраётганлигини маълум қилган. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари 49 ёшли Анна Луиза ва 57 ёшли Дэвид Аллен Турпинларни ўз уйларида қўлга олди.
Ҳақиқатан ҳам уларнинг уйидан қўланса ҳидли хонадан қўллари каравотга занжирланган юолалар топилди. Нима учун уларни ота-онаси бундай аҳволга солгани сўралганда болалар тайинли жавоб беришолмади. 13 нафар фарзанднинг 7 нафари 18 ёшдан 29 ёшгача бўлиб, улар оч-наҳор сақланганидан ҳолдан тойган эди.
Барча жабрланган болалар касалхонага ётқизилди. Уларнинг қанча вақт занжирда сақланганига аниқлик киритилмоқда. Сўроқ қилинган қўшнилар мазкур воқеадан бехабарлигини билдиришган. Фақатгина сўнгги бир неча йил мобайнида мазкур оиланинг иқтисодий қийинчиликда яшаганлигини маълум қилишган.






