1

София Ротару Тошкентдаги концертидан ўзи бехабар: бу борада ташкилотчилар нима дейди?

ШОУ-БИЗНЕС 14.04.2014, 12:32
София Ротару Тошкентдаги концертидан ўзи бехабар: бу борада ташкилотчилар нима дейди?

Маълумки, София Ротару Тошкентда 3 июн куни "Истиқлол" санъат саройида концерт бериши ҳақида реклама баннерлар илинган.

Sayyod.com сайтининг ёзишича, сайт мухлисларидан бири бу хабарни аниқлаштириш мақсадида Ротарунинг маъмурлари билан унинг расмий сайтида кўрсатилган манзил орқали боғланганида, бу хабарни инкор этилиб, ҳеч ким фирибгарлар ҳатти-ҳаракатларидан кафолатланмаганлиги ва улар билан курашиш мушкуллигини айтган.

София Ротарунинг маъмури баҳорги концерт турларини Россия шаҳарлари бўйлаб ўтказишини, одатда санъаткор концерт дастурларини баҳор ва кузларда ўтказишини маълум қилган. Шунингдек, ҳозирча ҳеч қандай яккахон концерт режалаштирмаганини маълум қилган.

Сайт ходимлари мазкур холат юзасидан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси билан боғланганида София Ротарунинг Тошкентдаги концертига рухсатнома берилгани ва бунга асос сифатида унинг маъмурлари билан шартнома мавжудлиги айтилган.

"Ўзбекнаво" берган маълумотга кўра, уларда мавжуд бўлган 4 март куни тузилган шартномага асосан, ўзбекистонлик "Art Modern Music" халқаро продюссерлик маркази ва "Рефлекс мюзик продакшн" фирмаси ўртасида шартнома тузилган.

София Ротарунинг маъмурлари билан ушбу шартномага аниқлик киритиш мақсадида боғланилганида, у яна бир бор Ўзбекистонда концерт бериш борасида ҳеч ким билан музокара олиб борилмаганини маълум қилган.

Darakchi.uz юқоридаги ҳолат юзасидан "Art Modern Music" марказига қўнғироқ қилганида, 3 июнга белгиланган концерт бўлишини ва бу ҳақда София Ротарунинг ўзи 20 апрел куни расмий баёнот беришини, ҳозирда эса Барселонада эканлиги сабаб ҳеч нима дея олмаслигини маълум қилишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1