АсосийJinoyat

Тошкентда эркак аёлга қурол ўқталди

' Тошкентда эркак аёлга қурол ўқталди'ning rasmi

15 январь куни Учтепа тумани ҳудудида эркак ёқилғи қуйиш шохобчасида навбатга риоя қилмаган аёлга қарата қурол ўқталди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса тахминан соат 17:30 ларда Учтепа тумани ҳудудида содир бўлган. “Ласетти” русумли автомашина эгаси аёлга шохобча ичкарисига навбатсиз кириб келганлиги сабабли «МРК-654К» русумли пневматик пистолетини ўқталган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқародан «МРК-654К» русумли пневматик пистолет олиниб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар