АсосийJamiyat

Тошкентга учаётган йўловчилар олти соат аэропортда қолиб кетишди

Кольцово аэропортидан бугун соат 6:10 да парвоз қилиши керак бўлган “Екатеринбург – Тошкент” рейси олти соатга кечиктирилди, - бу ҳақда apiural.ru сайти хабар бермоқда.

“Уральские авиалинии” авиакомпаниясига тегишли бўлган U6-2961 рейси "техник сабабларга" кўра кечиктирилди.

Аэропорт онлайн-таблосида самолёт кечикиб, 12:30да парвоз қилиши тўғрисида маълумот осилган бўлсада, лайнер яна 20 дақиқага кечикди ва фақат 12:50да у учиш йўлагида парвоз қилди.

Авиакомпания матбуот хизматида маълум қилишларича, йўловчиларга федерация авиация қонунларига кўра барча зарурий шароитлар яратилган.

 

    Бошқа янгиликлар