Бухоро вилоят Олот тумани саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида Ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги Ёшлар етакчилари билан ўтказилган очиқ мулоқотда бир қатор масалалар атрофлича, танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, "Камалак" болалар ташкилоти раиси Мадина Баратова бошчилигидаги очиқ мулоқот давомида Ёшлар етакчиларининг фаолиятда йўл қўйган камчиликлари айтиб ўтилди. Хусусан, таълим муассасаларидаги ўқувчиларнинг Ёшлар иттифоқи ва "Камалак" болалар ташкилотининг мақсад ва вазифалари, ёшлар ҳаётида қандай аҳамиятга эга эканлиги, унинг фаолларига бериладиган имтиёзлар тўғрисидаги маълумотлардан хабардорлиги қониқарсиз баҳоланди. Жумладан, ёшларга берилиши лозим бўлган аъзолик гувоҳномаларининг баъзи бир таълим муассасаларида ҳали-ҳануз чанг босиб турганлиги, Сардорлар Кенгаши аъзолари сайланган бўлсада, сайлов жараёнларидан сўнг улар билан тизимли иш олиб борилмаганлиги танқид остига олинди



- Баъзи бир таълим муассасаларида Ёшлар иттифоқининг Бошланғич ташкилотлари фаолиятини тўхтатиб қўйса ҳам ўқувчилар ҳаётида ҳеч наса ўзгармайди,- дейди вилоят "Камалак" болалар ташкилоти раиси Мадина Баратова. Ёшлар етакчиси шундай фаолият олиб бориши керакки, бир дақиқада ҳам унинг йўқлиги сезилсин. Шундаг ишлаш керакки, ўқувчиларда муаммо бўлса биринчи ўринда Ёшлар етакчисининг олдига шошилишсин. Уларнинг ҳар бир ютуғида Ёшлар иттифоқининг ўрни бўлсин. Бизга бор-йўқлиги билинмайдиган Ёшлар етакчисининг умуман кераги йўқ.
Зарнигор Нафиддинова
Абдулла Ражабов






