АсосийDunyo

Швецияда полиция маҳкамаси олдида кучли портлаш бўлди

'Швецияда полиция маҳкамаси олдида кучли портлаш бўлди'ning rasmi

Швециянинг Мальмё шаҳрида кучли портлаш бўлди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Мальмё шаҳрининг Розенгорд микрорайонида жойлашган полиция маҳкамаси олдида кучли портлаш содир бўлиши оқибатида автомобилларга зарар етди. Гувоҳларнинг хабар беришича, портлаш кучли бўлган. Одамлар жабрланмаган. Айни пайтда воқеа жойи ўраб олинган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар