АсосийJamiyat

Навоийлик ёш фермер 60 тонна мошни Ҳиндистонга экспорт қилди

'Навоийлик ёш фермер 60 тонна мошни Ҳиндистонга экспорт қилди'ning rasmi

Навоий вилоятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан “Тадбиркорлар куни” лойиҳаси ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

– Ўн хилдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирамиз. 2017 йилда 60 тонна мошни Ҳиндистонга экспорт қилдик, – дейди Нурота туманидаги “Азим ота” фермер хўжалиги раҳбари, 21 ёшли Азимбек Азимов. – 2018 йил эса ёнғоқ ва нўхот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартнома имзоладик. Мақсадим – кредит олиб, маҳсулотлар тури ва ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш, экспорт ҳажмини ошириш. Агар режамиз амалга ошса, яна 20 доимий иш ўрни ташкил этиш, 10 мавсумий ишчини ёллашга эришамиз.

“Тадбиркорлар куни” лойиҳасида ёш тадбиркор ва фермерларнинг таклифлари ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

    Бошқа янгиликлар